Uncategorized

Уч маротаба оила қуриб, 5 нафар фарзадларини тирик етим қилган ота 15 сутка қамалди

Оила азал-азалдан муқаддас даргоҳ саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади. Униб ўсаётган ёш авлод ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.

Оилавий келишмовчиликлар, ўзаро жанжаллар оқибатида оилаларнинг бузилиб кетиши ҳам жиддий ташвиш уйғотади.

Бойсун туманида яшовчи Акрам Бўриев уч маротаба оила қуриб, биринчи оиласидан бир нафар, иккинчи ва учинчи оиласидан 2 нафардан фарзандларнинг дунёга келишига сабабчи бўлган.

Минг афсуски Акрам Бўриев фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ бўлганлиги сабабли суд буйруқларига асосан алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд буйруқларига асосан Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор отага нисбатан четга чиқиш ҳуқуқлари ва бошқа тақиқлар ўрнатилган эди.

Шунингдек, қарздор ота Акрам Бўриев алимент пулларини тўлашдан бош тортиб номалум тарафларга кетиб қолганлиги сабабли унга нисбатан 2020 йилнинг феврал ойида қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида қарздор ота Тошкент шахрида эканлиги аниқланиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш  учун Бюронинг туман бўлимига олиб келинди.

Шундан сўнг, салкам 2 йил давомида алимент тўлашдан бош тортиб келган отанинг иши жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судида атрофлича кўриб чиқилди ва Акрам Бўриевнинг жами 58 миллион сўм алимент пулларини тўлашдан бош тортганлиги аниқланиб, суд қарори билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайнланди.

Нуриддин Чориев,

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan