Uncategorized

Қизилтепа туманига тадбиркор ҳоким этиб тайинланди

Навоий вилояти Қизилтепа туманига тадбиркор Улуғбек Файзиев ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 13 ноябрь куни халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда вилояти ҳокими вазифасини бажарувиси Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва халқ депутатлари ва журналистлар қатнашган.

Қайд этилишича, мажлис давомида туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шабон Набиевни бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳақида Нормат Турсунов қарори қабул қилинган. Шунингдек, Қизилтепа тумани ҳокими лавозимига Навоий шаҳридаги «Zarafshan Golden Group» МЧЖ таъсисчиси Улуғбек Файзиев мақулланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan