Uncategorized

Қашқадарёда маст эркак хотинини ўлдириб, қудуққа кўмиб юборган

Қашқадарёда ўз хотинини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборган эркакка орадан 2 йил ўтиб жиноят иши очилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати мазкур қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Хабарга кўра, 2 йил аввал вилоятнинг Косон туманида эркак маст ҳолатда хотинини таёқ билан уриб, оёқ ва қўлларини синдириб, қасддан ўлдирган. Сўнг унинг жасадини қудуққа ташлаган. Қудуқни эса тупроқ билан кўмиб юборган.

Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Косон туманида яшовчи ушбу эркак муқаддам судланган.

Қасддан одам ўлдириш бўйича ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan