Uncategorized

Қўлимдан пашшахўрда чиққан. Яхши бўлмаябди. Нима қилсам бўлади?

Шифокор Акбар Мадалиев:

✅ Пашшахўрда сурункали тери касаллиги бўлиб, уни пашшага ўхшаш ҳашарот Искабтопарлар тарқатади. Искабтопар одамни чаққанида тери ҳужайраларига Лейшмания паразити ўтиб, касалликни ривожлантиради.Бу касаллик ёмон яра, афғон яраси деб ҳам аталади.

✅ Бу касалликни даволашда унинг кечиши, организмнинг умумий ҳолатини инобатга олган ҳолда умумий ва маҳаллий таъсир этувчи дори воситалари қўлланилади. Шунинг учун сиз қайтадан шифокор кўригидан ўтишингиз ва зарурат бўлса, қўшимча муолажаларни олишингиз керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan