Uncategorized

Афғонистонда «Толибон» аъзоларидан ташқари яна кимларга қурол олиб юришга рухсат берилгани очиқланди

«Толибон» ҳаракати тадбиркор ва оддий савдогарларга қурол олиб юришга рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хостига таяниб, «Sputnik Тожикистон» хабар берди.

Қайд этилишича, ишбилармонлар бир қатор техник муаммо ҳал қилингандан сўнг рухсат олади. Бундай қарорнинг қабул қилинишига эса афғон тадбиркорлари дуч келаётган хавфсизлик муаммоси сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, 2021 йил август ойида ҳаракат тинч аҳолидан қурол ва ўқ-дориларни топширишни талаб қилган. Октябрь ойи бошида лицензиясиз қурол ва ўқ-дориларни сотиб олиш ҳамда сотишни тақиқланган.

Таъкидланишича, Афғонистоннинг айрим ҳудудларида сўнгги пайтларда ҳужумлар ва тадбиркорларни ўғирлаш ҳолатлари тез-тез содир бўлаётган бўлиб, шу каби ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan