Uncategorized

Юртимизнинг иқтидорли ёшлари учун «Янги Ўзбекистон» университетида грантлар тақдим этилади

Сизда «Янги Ўзбекистон» университети талабаси бўлиш ва ушбу грантларни қўлга киритиш имконияти мавжуд.

”Янги Ўзбекистон” университети йўналишлари ва қабул квотаси:

▫️Механика муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Кимё муҳандислиги (100 ўрин);

▫️Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин).

?Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

✅паспорт нусхаси (доимий прописка саҳифаси билан);

✅умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;

✅инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида ИЕЛТС 6.0 / ТОЕФЛ иБТ 60 / Дуо Линго 95);

✅Охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

⚠️Эслатиб ўтамиз, ”Янги Ўзбекистон” университетига қабул жорий йилнинг 15-август куни соат 18:00 га қадар давом этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan