Uncategorized

ИМТИЁЗ ВА САМАРА

Сурхондарё вилоятида пандемия даврида вилоятда турли йўналишларда фаолият юритувчи 15 минг 64 та тадбикорлик субъектларига 198 миллиард 124 миллион сўмлик солиқ имтиёзлари берилди.

-Пандемия даврида умумий овқатланиш корхонамиз алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан ҳамда айланмадан олинадиган солиқдан озод этилди, – дейди тадбиркор Наргиза Тожибоева. Бундан ташқари мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан ҳам озод этилдик. Ижтимоий солиқ ставкасини энг паст ставкада яъни 1 фоиз миқдорида тўладик. Ходимлар сонини 25 нафардан 50 нафарга оширишга рухсат берилди. Ушбу имтиёзлар, маълум маънода фаолиятимиз тўхтаб қолмаслигига хизмат қилди. Иқтисодий жиҳатдан катта ёрдам бўлди. Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилишини эшитиб, жуда ҳам қувондик.

Ўтган йили умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритган 636 та тадбиркорлик субъектларига ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқлардан жами 1 миллиард 830 млн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилди.

 Худди шундай, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам бир қатор имтиёзлар берилганди.

Жумладан вилоятдаги 47 та тадбиркорларга 1 миллиард 280 миллион сўм, шундан ер солиғига 528 миллион сўм, мол-мулк солиғига 414 миллион сўм ва ижтимоий солиққа 128 миллион сўм солиқ имтиёзлари қўлланилди. Транспорт йўналишида фаолият юритаётган 358 та тадбиркорлар  ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилди. Натижада 2 миллиард 214 миллион сўм маблағлар тадбиркорлар ихтиёрида қолди.

Берилаётган имтиёз ва имкониятлар тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини янада кенгайтириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва шу аснода халқ фарвонлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan