Uncategorized

Автоҳалокат тафсилоти маълум. Журналист ва яна 3 киши вафот этди

ЙҲХББ «Халқ сўзи» газетаси мухбири Саиджон Махсумовнинг автоҳалокати билан боғлиқ тафсилотларни маълум қилди.

ЙҲХББнинг маълум қилишича, куни-кеча соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Tacuma» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Tacuma» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари Саиджон Махсумов шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.

ЙҲХББнинг қўшимча қилишича, мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan