Uncategorized

Қўшма кўрсатманинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди раиси О.Эргашев томонидан Қумқўрғон туман ИИБ биносида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2021 йил 19 март куни имзоланган “Ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан” Қўшма кўрсатмасининг мазмун-моҳияти юзасидан тумандаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материалларни расмийлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар вакиллари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

 

Мазкур семинар машғулоти давомида мутасадди идораларнинг масъул ходимларига Қўшма кўрсатма талаблари батафсил тушунтирилиб, унга иловаларда кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати таништирилди.

Семинар якунида ички ишлар ва бошқа органларнинг масъул ходимлари билан кун тартибидаги мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

 

Тохир Тажиев, Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг  девонхона мудири                  

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan