Uncategorized

Меҳнат фахрийлари – суд-ҳуқуқ тизими ардоғида

Меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга эътибор бериш, қадрлаш ва ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканлигини ёдда тутмоғимиз лозим.

Ўз касбининг фидоийси ва унга садоқат билан хизмат қилган  ва шу соҳада узоқ йиллар ишлаб, ҳозирги кунда фахрийлар сафидан ўрин олиб кексалик гаштини сураётган суд-ҳуқуқ  тизими фахрийларининг эл-юрт учун қилган хизматлари бугун нафақат давлатимиз раҳбарининг, балки суд-ҳуқуқ соҳаси вакилларининг юксак эътиборида десак муболаға бўлмайди.

Жорий йилнинг 5 май куни Сурхондарё вилоят суди раиси А. Рузиқуловнинг  ташаббуси билан вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судлари судьялари 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан суд-ҳуқуқ соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган, жамият равнақи йўлида ўз шижоати, меҳнатини аямай фаолият олиб борган инсонлар яшаш жойига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар, эсдалик совғалар топширдилар ва улар билан дилдан суҳбат қурдилар.

Бу эътибордан боши кўкка етиб, кўнгли тоғдек юксалган фахрийлар дуога қўл очиб, тинчлигимизга шукрона келтирди, халқимизга, Президентимизга ва суд-ҳуқуқ соҳасида хизмат кўрсатиб келаётган барча  ходимларга эсон-омонлик тилади.

Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan