Uncategorized

Юртимизда жами 1 миллион 86 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, эмланган фуқаролар сони 1 миллион 24 минг нафардан ошди

7 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 39641 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
?1-босқич эмланганлар 23918 нафарни,
??2-босқичда эмланганлар 15723 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1 086 309 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
?1-босқич эмланганлар 1 024 874 нафарни,
??2-босқичда эмланганлар 61 435 нафарни ташкил қилди.

7 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
?Тошкент шаҳри (7957 доза),
?Андижон вилояти (7213 доза),
?Наманган вилояти (4360 доза) банд қилди.

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
?Андижон вилоятида 133 838 доза,
?Фарғона вилоятида 132 676 доза,
?Наманган вилоятида 118 310 доза,
?Самарқанд вилоятида 102 951 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan