Uncategorized

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Хайдаров Артур Михайлович вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

34 ёшли тиббиёт фанлари доктори ўз фаолиятини Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси терапевтик стоматология поликлиникаси мудири сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси болалар терапевтик стоматология поликлиникаси мудири, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти 2-стоматология кафедраси мудири, Тошкент давлат стоматология институти мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи, сўнг мазкур институтни Болалар стоматологияси факультети декани каби қатор масъулиятли вазифаларда ишлаган.

Тайинловдан аввал 2018 йилдан буён А.Хайдаров Тошкент давлат стоматология институтининг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan