Uncategorized

2020 йилда Сурхондарёда солиқ тўловчилар томонидан 1 621,5 млрд. сўм солиқ тўловлари тўлаб берилди

2020 йил Сурхондарё вилоятида бюджетга 1 440,3 млрд сўм маблағ тушириш прогнози белгиланган эди. Солиқ тўловчилар томонидан йил давомида 1 621,5 млрд сўм солиқ тўловлари тўлаб берилиб, давлат бюджетига 181,2 млрд сўм қўшимча маблағ тушурилди. Соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, бюджетга йўналтирилган маблағларнинг 875,7 млрд. сўм, яъни 54 фоизи юридик шахслар, 731,5 млрд. сўм 45 фоизи жисмоний шахслар, 14,2 млрд. сўм, 1 фоизи эса якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 613,7 млрд.сўм 38 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 376,2 млрд.сўм 23 фоизини қўшилган қиймат солиғи, 111,7 млрд.сўм 7 фоизини акциз солиғи, 65,6 млрд.сўм 4 фоизини айланма солиқ ва қолган 454,3 млрд.сўм 28 фоизини эса бошқа солиқлар ташкил этди.

 

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan