Uncategorized

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йилнинг 20 январь куни ижтимоий тармоқларнинг “Diyor24.uz”  расмий телеграмм каналида “МАНСАБДОР ШАХСНИНГ ФАРЗАНДИ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИБ, ЖАЗОДАН ҚУТУЛИБ ҚОЛАДИМИ: ДЕНОВДА ҚЎЛГА ОЛИНГАН УЗУНЛИК ШАХС ОЧИҚҚА ЧИҚАРИЛГАН” сарлавҳаси остида, тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.

Дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, 2021 йил 11 январь куни соат таҳминан 19:30 ларда Узун тумани “Ёрҳаким” маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. Денов тумани Ўзбекистон СИУ “Водий” маҳалласи Олтин водий кўчаси 56-уйда яшовчи фуқаро Б.Б. ва унинг оила аъзоларининг яшаш уйида йўқлигидан фойдаланиб, калит танлаш йўли билан, фуқаро Б.Б. нинг уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйининг ётоқхонасида жойлашган кийим жавонидан қимматбаҳо буюм ва пул маблағларини қидираётган вақтида, ушбу хонадон вакиллари фуқаро Б.Б. турмуш ўртоғи Қ.С. ҳамда фарзандлари билан кириб қолишиб, фуқаро С.А. ни ушлашган.

Фуқаро А.С. ўзганинг мулкини, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, яширин равишда ўғирлаш билан боғлиқ жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмай қолган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан фуқаро А.С. га тегишли бўлган калитлар шодаси ва бир жуфт қўлқоблар ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, ушбу ҳодиса жараёнида фуқаро А.С. қўлга тушмаслик мақсадида фуқаро Б.Б.га каршилик курсатиб тан жарохати етказганлиги боис, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан 2021 йил 14 январь куни фуқаро С.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хозирги кунда жиноят иши бўйича фукаро А.С. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Фуқаро А.С. мукаддам шунга ўхшаш жиноятни содир қилганлиги учун унинг ҳаракатларида ЖКнинг 25, 169-модда 3-қисми “а” банди билан малакаланиб, 2021 йил 22 январь куни “қамоққа олиш” эхтиёт чораси кўлланилган.

Шунингдек, ҳодиса жойида мавжуд бўлган фуқаро А.С. томонидан бошқариб келинган, унинг онаси фуқаро С.Д. га тегишли бўлган Кобальт русумли транспорт воситасини, ҳозирги кунда Денов тумани бўйича ИИО ФМБ нинг маъмурий биносида тергов ихтиёрида сақланаётган бўлиб, транспорт воситасининг тақдири бўйича дастлабки тергов якуни билан ҳуқуқий баҳоланиб, қонуний қарор қабул қилинади.

Хозирги вақтда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan