Uncategorized

Тошкент давлат стоматология институтида Симуляцион марказ фаолияти йўлга қўйилди

Тошкент давлат стоматология институтида янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган “симуляцион марказ”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Ў.Исмаилов, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Б.Худанов, Институт ректори Н.Хайдаров ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Симуляцион марказнинг очилиш маросимида Франциянинг «Virteasy Dental» 3D симуляторлари, “Пирогов” интерактив анатомик столи, талабалар учун стоматологик фантомлар, ахборот-ресурс марказининг виртуал кутубхонаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу марказда яратилган имкониятлар ўқув машғулотларини замон талаблари асосида ташкил қилиш, талаба ёшларга янгича ёндашувлар асосида билим бериш, амалий лаборатория машғулотларини интерактив усулда инновацион технологиялар орқали олиб бориш учун ҳизмат қилади.

Шунингдек, вазир А.Тошқулов ҳар йили Институтда республика тиббиёт олий таълим муассасаларининг стоматология таълим йўналишлари 3 курс талабалари ўртасида инновацион технологиялар асосида даволаш услубларини такомиллаштиришга қаратилган “Megamaster” танловини очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади.
Танловда иштирок этиш орқали талабалар ўз билимларини амалда синаб кўриш билан бир қаторда тажриба алмашиш, замонавий стоматологиянинг илғор технологиялари билан ишлаш кўникмаларига ҳам эга бўладилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan