ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Турмуш ўртоғини пичоқлаган шерободлик фуқарога жазо тайинланди

Шеробод тумани “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро  М.Р. 2020 йил 13 февраль куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда, турмуш ўртоғи Н.А. билан оилавий келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолади. Н.А.га турли даражадаги тан жароҳати етказиб, ошхона пичоғи билан ўнг оёқ сон соҳасига икки маротаба санчиб олиши натижасида “ўртача оғирликдаги шикаст” тан жароҳати етказади.

Суд мажлисида гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди. Судланувчи М.Р.нинг муқаддам судланмаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароити инобатга олинди. Турмуш ўртоғи билан ярашиш ниятидаги судланувчи М.Р.га нисбатан сутканинг муайян вақтида, яъни кеч соат 22:00 дан эрталаб 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш таъқиқланиб, уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan