ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Олий Суд томонидан таъқиқланган диний материалларни тарқатиб келган шахсга нисбатан тегишли жазо тайинланди

1994 йил туғилган, Бандихон туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланмаган, А.Н. 2019 йил май ойидан бошлаб моддий даромад орттириш мақсадида Россия Федерациясининг Санк-Петербург вилоятида ишлаши давомида интернетнинг “You tube” видеохостинги ва “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали турли диний-экстремистик оқим аъзоларининг, шунингдек “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ва “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли турли диний маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг ушбу ғоя ва ақидаларини қўллаб-қувватлаб, яқин танишларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги бошқа дўстларига тарқатиб келган.

А.Н. интернет ахборот тармоғининг “Теlеgrаm” мессенжери орқали танишларига тарқатган видеофайл диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, ақидапарастликни тарғиб қилувчи материал ҳисобланади ҳамда ушбу материални Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

А.Н. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан билан айбдор деб топилган ҳамда Олий Суд судлов ҳайъати маҳкумнинг муқаддам судланмаганлиги, айбига қисман иқрорлиги ва қилмишидан пушаймонлиги, унинг телефон аппаратига ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар Россия Федерациясида ишлаб юрган даврда юкланганлиги, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтиради деган хулосага келиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб тайинланган жазони енгиллаштиришни лозим топган ҳамда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига енгиллаштирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan