ДУНЁ

Россия – Украина урушининг 41-кунги асосий воқеалари

Россия-Украина уруши бошланганидан бери орадан 41 кун ўтди. Шу кунга қадар давлатлар ўзаро муросага келишмади. Россия санкциялар остида қолиб кетди. Украинада эса тинч аҳоли нобуд бўлмоқда. Россия расмий вакиллари эса бу воқеаларни «провакация» деб атамоқда. Ҳар куни вазият жиддийлашаётганлигини кўришимиз мумкин. Қуйида сиз Россия-Украина урушингинг энг сўнгги янгиликларидан хабардор бўласиз.

? Северодонецк йўналишида ЛХР қўшинлари Украина қўшинларининг мудофаасини ёриб ўтишди, 50 га яқин шахсий таркиб ва ​​9 зирҳли техникани йўқ қилишди.

? Золочев ва Чугуев ҳудудларида юқори аниқликдаги ракеталар Украина ҳудудий мудофааси қўмондонлик пункти, ёқилғи омбори ва таъмирлаш заводини йўқ қилди.

? Очаков ҳудудида Украина махсус операция кучларини тайёрлаш маркази вайрон қилинган, марказ хорижлик ёлланма аскарларни жойлаштириш учун ишлатилган. Шунингдек, Кременетс, Черкассй, ​​Запороже ва Новомосковск яқинида Украина қўшинларини таъминлаш учун 4 та ёқилғи омбори йўқ қилинди — Мудофаа вазирлиги.

? Кун давомида Украинанинг 33 та ҳарбий объэкти, шу жумладан 8 та қўмондонлик пункти, 21 та истеҳком ва ҳарбий техникалар жамланган ҳудудларга зарба берилди.

? БМТ Бош котиби ўринбосари Гриффитснинг айтишича, 6 ҳафта ичида Украинада камида 1430 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, улардан 121 дан ортиғи болалардир.

? Песковнинг айтишича, Кремл Бучадаги провокация бўйича(Россия ОАВ талқинида) холис халқаро тергов ўтказиш имкониятига ҳозирча шубҳа билан қарамоқда.

? Песков Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашув истиқболлари ҳақида гапирар экан, Москва бу имкониятни рад этмаслигини, фақат ҳужжат бўйича келишиб олингандан кейингина ушбу учрашув амалга ошиши мумкинлигини таъкидлади.

? Небензя БМТ Хавфсизлик Кенгашига Россияга Буча бўйича қўйилган айбловлар ёлғон эканлиги тўғрисида далиллар тақдим этди.

?АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинадаги уруш жиноятлари учун Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди.

? Россия дипломатлари Европа давлатларидан оммавий равишда чиқариб юборилмоқда.

?Владимир Зеленский БМТда нутқ сўзлади.

?АҚШ Сбербанкга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин.

?Алексей Навалний россиялик тарғиботчиларни уруш жиноятчилари сифатида тан олишга чақирди.

?Ғарб давлатлари Россия валюта заҳираларининг 60 фоизини музлатиб қўйган, бу 350 миллиард доллардан ошади. Шунингдек, Россиянинг 130 миллиард долларлик олтини ҳам санкциялар остида қолди.

?5 апрель куни Украина ҳарбий-ҳаво кучлари босқинчиларнинг саккизта ракетасини йўқ қилди.

?Европа Иттифоқи Путиннинг қизларига қарши санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan