ЖАМИЯТ

Илк ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

Бугун Халқ депутатлари Мўйноқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Менглибеков Мўйноқ тумани “Мадели” овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирага олинган эди. Фаолиятини самарали олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига олиш давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan