ЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев аёллар ҳаётида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Тошкентда халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон раҳбари тадбирда аёлларни қутлаб, улар ҳаётида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бу йили ипотека кредити бўйича субсидияларнинг 40 фоизи аёлларга ажратилади. Ушбу қарор натижасида 12 минг нафар аёл уйли бўлади.

Аёлларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига 15 триллион сўм ажратилади. Бундан ташқари, магистратурага кирган қизларнинг контракти давлат томонидан тўлаб берилади. Бунинг учун 200 млрд сўм ажратилади. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади. Ушбу жамият йилига 50 млрд сўм олади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan