ЖАМИЯТ

Аскарларга жанговор қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар бириктирилди

Куни кеча ватанга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилган йигитларга бугун жанговар қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар тантанали равишда бириктирилди.

Денов туманидаги ҳарбий қисмда қисқа фурсат ичида устоз бўлган офицерлар ва сержантлардан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалардан фойдаланиш бўйича етарлича билим ва кўникмага эга бўлишганди.

Оддий аскар Ғанижонов Сардорбек бу хусусда шундай дейди:

– Мен қатори кечагина ҳарбий ҳаётга кириб келган сафдошларим ҳам, елкасида қурол кўтариб юрган ҳарбийларни кўриб хавас билан қарашган. Мана бугун ушбу юксак даражага бизлар ҳам етиб келдик. Муносиб равишда барчамизга қурол-аслаҳа ва техникалар бириктирилди.

Албатта, шахсий таркибга берилган юксак даражадаги ишончни оқлаган ҳолда, аскарларимиз, қурол-аслаҳа ва техникаларнинг барча сир-асрорларини ўрганиш, уларга тўғри хизмат кўрсатиш ҳамда жанговар шайлик ва тайёргарликни янада оширишга ҳаракат қиладилар.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan