ЖАМИЯТ

Сурхондарё чегарасида “опий” гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Вилоят божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари мазкур пост ҳамда Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари томонидан текширилди.

Поезд вагонларидан бири божхона постига бириктирилган “Карат” лакабли хизмат итини қўллаган холда божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу вагоннинг билан оғирлиги 1112,57 гр. “опий” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.