ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда 2019 йилги ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда

2019 йилги ислоҳотлар самаралари рақам ва фотофактларда

 

Сурхондарё вилояти 1925 йил Сурхондарё округи, 1941 йил вилоят сифатида ташкил этилган. 1960 йил Қашқадарё вилояти билан қўшилиб, 1964 йил қайтадан ташкил топган. Ўтган асрда аграр ҳудуд бўлган жанубдаги воҳа истиқлол йиллари туб бурилишларга юз тутди. Айни пайтда ҳудуддаги Термиз шаҳри ва 13 та туманда 2 миллион 594 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайди.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш, шаҳар ва туманларда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича белгилаб берган вазифалар изчил амалга оширилмоқда.

***

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида якунланаётган йилда қиймати 2 триллион 249 миллиард сўмга тенг 455 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш мўлжалланган. Амалда 2 триллион 319 миллиард сўмлик 580 таинвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Жумладан, саноатда 1,5 триллион сўмлик 193 та лойиҳа, қишлоқ хўжалигида қиймати 473 миллиард сўмлик 168, хизмат кўрсатиш соҳасида 358 миллиард сўмлик 219 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 5 минг 200 данзиёд янги иш ўрни барпо этилди.

4_“ZIF_TEХTILE”_масъулияти_чекланган.jpg

Жарқўрғон туманидаги “Сурхонцементинвест” хорижий корхонаси, Термиз туманидаги “Сурхон керамикс“ масъулияти чекланган жамиятининг керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, “SURXON FRUITS FREZER” масъулияти чекланган жамиятининг 4500 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхонаси, Термиз шаҳридаги “Комфорт мебель сервис“ масъулияти чекланган жамиятининг мебель маҳсулотлари, Жарқўрғон туманидаги “Жасур агромаш сервис МТП“ масъулияти чекланган жамиятининг ипсокартон Термиз шаҳридаги “ZIF TEХTILE” масъулияти чекланган жамиятининг тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари шулар жумласидандир. Мазкур корхоналарда мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди.

***

Вилоятга мўлжалдаги 107,2 миллион доллар ўрнига 160 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри хориж инвестицияси жалб этилди.

***

Жорий йил куз фаслида Термиз шаҳрида ўтказилган “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес форумида 20 дан ортиқ давлатдан хорижий компания раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Форум доирасида умумий қиймати 429,7 миллион долларга тенг 76 та инвестицион ва экспорт шартномалари имзоланди.

7_“Open_South_International_Business.jpg

Вилоятда яратилаётган жозибадор ишбилармонлик муҳити туфайли йилнинг ўтган даврида 4 минг 154 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 57,6 фоизга кўпдир.

***

Вилоятда “Термиз” ва “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зоналари фаолият юритмоқда. “Термиз” эркин иқтисодий зонасида 15 га яқин корхона турли рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқараётир. “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонасида ўнга яқин истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда.

12_“Termiz_kargo”_экспорт_марказида.jpg

Термиз туманидаги мамлакатимизда ягона “Termiz kargo” экспорт марказида қўшни афғонистонлик ишбилармонлар учун барча замонавий қулайлик яратилган. Божхона терминали, кенг, шинам меҳмонхона, ресторан ва бошқа шохобчалар афғон ишбилармонлари хизматида. Ҳужжатларнинг “Бир дарча” принципи асосида тақдим этилиши расмийлаштириш жараёнларини ҳеч қандай тўсиқларсиз, тез ва сифатли амалга ошириш имконини бермоқда. Бу ердаги павильонларда жойлаштирилган озиқ-овқат, енгил саноат, чарм-пойафзал, фармацевтика, қурилиш, автомобилсозлик ва бошқа саноат маҳсулотларни қўшни давлат ишбилармонлари катта қизиқиш билан харид қилмоқда.

***

Президентимизнинг жорий йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ“ дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорига мувофиқ вилоятда 30 та қишлоқнинг қиёфасини тубдан ўзгартирди. “Обод маҳалла” дастури доирасида учта маҳалла, “Обод марказ” дастури бўйича Сариосиё туманидаги Шарғун шаҳри ва Музработ туманидаги тўртта маҳаллада йирик ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш, реконструкция ишлари бажарилди.

24_замонавий_лойиҳалар_асосидаги.jpg

Давлат дастурига асосан вилоятда 1001 та замонавий лойиҳалар асосидаги намунали арзон уй-жой ва 750 хонадонга мўлжалланган 15 та 7 қаватли, 4 та 5 қаватли уй бунёд этилди.

Буларнинг барчаси сўнгги йилларда аҳолининг турмуш даражасиниянада юксалтириш ва уларнинг яшаш шароитини тубдан ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

27_Ўтаётган_йилда_воҳада_27_минг.jpg

Сурхондарё вилоятида пиллачилик ва пахтачилик бўйича кластер тизими шаклланди. 3509,9 гектар тутзор кластер усулида фаолият юритиши, озуқа базасини янада мустаҳкамлаши мақсадида “Сурхон Ипаги“ масъулияти чекланган жамиятнинг пиллани қайта ишлаш ва “Интер Силк Про” қўшма корхоналарига бириктирилди.

***

Ўтаётган йилда воҳада 27 минг 300 қути ипак қурти парваришланиб, тўрт мавсумда 1 минг 800 тоннага яқин пилла етиштирилди, ўтган йилга нисбатан 240,5 тонна кўп пилла хомашёси тайёрланди.

Пахтачиликда ташкил этилган олтита тўқимачилик кластери воҳа етиштирилган пахта хом ашёсининг асосий қисмини териб-йиғиб олди. Ғаллачилик, мева-узум, полиз-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ҳам вилоят деҳқонлари ўтган йилларга нисбатан юқори кўрсаткичларга эришди.

39_Халқаро_бахшичилик_санъати_фестивалида.jpg

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида жаҳоннинг 80 дан ортиқ мамлакатидан вакиллар иштирок этди. Жаҳонда муқобили йўқ нуфузли тадбир миллий қадрият ва анъаналаримизни дунёга кенг тараннум этгани билан хорижлик иштирокчиларда ҳам бой таассурот уйғотди.

***

Воҳада амалга оширилаётган улкан ишлар, юз бераётган ўзгаришлар хусусида яна кўплаб янгиликларни мисол келтириш мумкин. Энг муҳими, ҳудудда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар янги иш ўринлари ташкил этиб, одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш ва юрт ободлигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА