ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тухумфуруш фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Шўрчи туманида 2022 йил 7 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, Денов тумани «Саноатчилик» маҳалласида яшовчи, Л.Ситора (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг аризасида, 2022 йил 27 март ва 2 апрель кунлари Шўрчи туманида яшовчи, Х.Бобомурод 193.000.000 (бир юз тўқсон уч миллион) сўмлик тухум маҳсулотларини олиб, пулларини кейинчалик беришини ваъда қилиб, шундан 85.000.000 (саксон беш миллион) сўмини бериб қолган 108.000.000 (бир юз саккиз миллион) сўм пулларини бермасдан ўзлаштириб кетганлигини билдирган.

Бундан ташқари, Х.Бобомурод, Қумқўрғон тумани «Оқсой» маҳалласида яшовчи, тадбиркор Т.Тулага 2021 йил ноябрь ойида, тухум маҳсулотларини беришини ваъда қилиб, ундан 105.000.000 (бир юз беш миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Бобомуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan