ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Бойсун: Миллионларни ўзлаштирган ХТБ ҳисобчиси

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлим бош ҳисобчиси ўринбосари Д.С. мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, тумандаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказидаги 42 нафар ходимга иш ҳақи ва хизмат сафарлари учун нақд пул маблағларини тарқатиш ҳақидаги тўлов қайдномаларига ушбу ходимларнинг номида сохта имзо қўйиб, жами 63,6 млн.сўм иш ҳақи пулларни ходимларга бермасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, туман “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан ходимларга бюджетдан асоссиз хизмат сафари ва рағбатлантириш расмийлаштирганлиги, иш ҳақини ортиқча тўлаб берилганлиги маълум бўлди. Ўтказилган текширишда туман “Баркамол авлод” болалар марказида жами 89,9 млн.сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.С. ва бошқаларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan