ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қашқадарёда йил бошидан бери ўқитувчилар қанча жиноят содир қилгани очиқланди

Улар орасида қотиллик, ўғрилик, номусга тегиш ҳуқуқбузарликлари бор

Қашқадарёда 2022 йил бошидан бери 29 нафар ўқитувчи жиноят содир қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳокимликда халқ таълими тизимига доир танқидий йиғилиш ўтказилган. Мажлисда мактаблардаги камчиликлар, талабаларнинг олий таълим муассаларига кириш даражаси ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Қайд этилишича, 2022 йил январь–май ойларида 29 нафар ўқитувчилар томонидан жиноятлар содир этилган бўлиб, жиноят турлари бўйича қуйидагича таҳлил қилинган:

1 та қотиллик (Шаҳрисабз шаҳар 30-мактаб ўқитувчиси);

2 та ўртача оғир тан жароҳати етказиш (Қарши шаҳар 20-мактаб) ;

2 та енгил тан жароҳати етказиш;

1 та номусга тегиш (Қамаши тумани);

2 та ўғрилик (Чироқчи тумани);

1 та безорилик (Қамаши тумани).

Шунингдек, 2021 йилда 51 та мактабдан бирорта ҳам битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга кирмагани айтилган. Муассасалар Чироқчида 13 та, Деҳқонободда 12 та, Косонда 6 та, Қарши туманида 4 та, Китобда 4 та, Қамашида 3 та, Ғузорда 3 та, Шаҳрисабз туманида 3 та, Муборакда 2 та, Яккабоғ туманида эса 1 тани ташкил қилган.

Авалроқ прокуратура органлари томонидан 2021 йилда 6,5 мингга яқин жиноятни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan