ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ДАРАХТЛАРНИ НОҚОНУНИЙ КЕСГАН ФУҚАРО ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 1-ўринбосари Б.Санақулов бошчилигида олиб борилган назорат рейд тадбирлари жараёнида Ургут тумани Равотҳўжа МФЙ ҳудудида устига терак дарахти ортилган шубҳали юк ташувчи авто улови тўҳтатилиб кўздан кечирилганда Ургут тумани Тегана МФЙда яшовчи фуқаро О.С томонидан Булунғур тумани ҳудудидан ноқонуний тарзда кесиб келаётгани маълум бўлди.

Шу боис, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди. Юк машина эса, автомобилларни вақтинча сақлаш майдончасига қўйилди.

Эслатма, Ўзбекистон Республикасида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига қарши мораторий жорий этилган. Дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan