
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрининг “HYATT REGENCY TASHKENT» меҳмонхонасида Туркий Давлатлар Ташкилотининг «Туркий Агрофоруми» бўлиб ўтмоқда. Агрофорумда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси номидан «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси вакиллари ҳамда Хоразм вилояти Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳудудий бошқарма бошлиғи Абдурашид Абдуллаев ҳам иштирок этмоқда.

Туркий Агрофорум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия, Эрон ва Туркманистон) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари рахбарлари ташриф буюрган. Бу ўз навбатида компаниялар учун «Б2Б» учрашувлар орқали янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш учун қулай платформа ҳисобланади.