ХАБАРЛАР

Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

Тошкентдаги божхона омборида содир бўлган портлашда шикастланган барча BYD автомобиллари утилизация қилишга юборилади. Бу ҳақда Хитой ишлаб чиқарувчи компанияси вакиллиги хабар берди.

Сергелидаги портлаш вақтида омборхона яқинида бўлган BYD электромобилларига ҳам зарар етгани тасвирланган видео эълон қилинганди.

“Сизга шуни маълум қиламизки, барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади, зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, компания портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan