ХАБАРЛАР

Америка танқидчилари энг яхши актрисани эълон қилди

Немис актрисаси Сандра Хюллер Европа кино академияси томонидан эътироф этилганидан сўнг, 10 декабрь куни Лос-Анжелес кинотанқидчилари ассоциацияси (LAFCA) нинг “Энг яхши актриса” мукофотига ҳам сазовор бўлди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди. 

Тақдирлаш маросими Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтди. 45 ёшли Хюллер ушбу номинацияни «Қулоқ анатомияси» ва «Қизиқиш ҳудуди» фильмларидаги роли учун қўлга киритди. Бу унинг бўлажак Оскар мукофотини қўлга киритиш имкониятини янада оширади. 

Билдирилишича ушбу фильмлар яна бир нечта номинацияларни қўлга киритган. Жумладан, Жюстин Триенинг “Қулоқ анатомияси” драмаси “Инглиз тилида бўлмаган фильмлар” ва “энг яхши монтаж” йўналишлари бўйича ғолиб бўлди. Британиялик режиссёр Жонатан Глейзернинг “Қизиқиш ҳудуди” фильми эса ҳам “Энг яхши фильм”, “Энг яхши режиссёрлик иши” ва “Энг яхши мусиқа” номинациясида совринларни қўлга киритди. 

Шунингдек, “Қизиқиш ҳудуди” фильмида Хёс ролини ижро этган немис актёри Кристиан Фридель ҳам “Энг яхши актёр” деб топилди. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan