ХАБАРЛАР

Марадонанинг ўғли отаси ўлдирилганини даъво қилмоқда

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Диего Марадонанинг ўғли афсонавий отасининг вафоти ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда “Marca” нашри маълум қилди.

Унга кўра отаси операциядан сўнг аҳволи оғирлашганида, ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмай ўлдирилган.

“Очиқ тергов олиб борилмоқда. Биз Аргентина адолатидан умидвормиз. Ишончим комилки, бу шундай тугамайди. Улар отамни ўлдиришди. Менда тахминлар бор. Бироқ буни ким қилганини айтишга ҳали эрта”, деди кичик Диего Марадона.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan