ХАБАРЛАР

Австралияда самолёт қулади. Қурбонлар бор

Кеча, 14 январь куни Австралияда самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

Манбага кўра, учувчи аввалроқ Буна аэродромига қўнмоқчи бўлган, бироқ самолёт гольф майдончаси яқинида қулаган.

Фавқулодда ҳолат Австралиянинг Квинсленд штатида юз берган. Инспектор вазифасини бажарувчи Кэрри Олсеннинг айтишича, 69 ва 82 ёшли эркакларнинг жасади топилган.

“Афсуски, самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Фавқулодда хизматлар ҳамон воқеа жойида. Полиция қурбонларнинг оилалари билан алоқада”, дейди Олсен.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan