ХАБАРЛАР

Сергелидаги портлаш сабаб 15 ёшли бола ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлган.  Бу ҳақда «Газета.uz» Сергели тумани ҳокимлиги матбуоткотиби Шамшода Иброҳимовага таяниб хабар қилди. 

Қайд этилишича, 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактаб ўқувчиси бўлган.

Матбуот котибнинг таъкидлашича, ҳозирча бошқа вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.

ССВ жабрланганлар шифохонага олиб кетилганини хабар қилган. Расмий маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида омборхона ходимлари йўқ. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan