ХАБАРЛАР

Ўзбекистон-Тожикистон Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйилди

Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Сўғд вилояти делегацияси учун шу жойда Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан намунали кўргазма ташкил этилиб, унда табиий ва экологик тоза хомашёлардан тайёрланаётган ва экспортга чиқарилаётган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар намойиш этилди.Мазкур Савдо-логистика маркази 5 гектар майдонда жойлашиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қурилишига 7,8 миллион доллар миқдорида маҳаллий инвестиция киритилиши режалаштирилган. Мажмуада 200 та савдо дўконлари, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар хизмат кўрсатиши белгиланган.

Савдо-логистика маркази ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдо дўконларига жойлаштирилади ҳамда савдо алоқаларига кенг имкониятлар яратилади. Бу жойда хизмат кўрсатиш соҳасида минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Тадбир давомида икки давлат вакиллари иштирокида келажак авлодга мактуб имзоланиб, Савдо-логистика маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan