ХАБАРЛАР

Бойсун туманида қор ёғмоқда

Сурхондарёнинг шимолий қисмларида биринчи қор ёғмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

“Совуқ кунлар тушиши сабабли энергия ресурсларини етказиб беришда юзага келадиган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида 24 соат ишловчи штаблар фаолияти йўлга қўйилган”, дейилади хабарда.

Фуқаролардан ҳудудларда энергия ресурслари, жумладан, кўмир етказиб бериш, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги марказий штабига, 1055 (24 соат) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари сўралган.

Суратлар Бойсун туманининг тоғли ҳудудида жойлашган «Қизилнавр» маҳалласида олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan