Kun: 26.09.2023

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлат Сативалдиев Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари билан учрашди

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувида полковник Пўлат Сативалдиев Қуролли Кучларимиз ташкил топишининг ҳуқуқий асослари, армияни шакллантиришда босиб ўтилган машаққатли йўл, Қуролли Кучлар тузилиши ва таркиби ҳамда ўзининг ҳаёт йўли ҳақида айтиб ўтди ва кўзлари чақнаб турган юртимизнинг келажакдаги ҳимоячиларини қутлаб, ёшларни…

Бу йилги пахта йиғим-терим мавсумида меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид 191 та мурожаат келиб тушган – вазирлик

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати пахта мавсумида муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, 2023 йил 18 сентябрь кунига қадар 1176 қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда “Munosibmehnat.uz” телеграм ботига…

ОАВда ССВ “Антиструмин” етказиб бериш бўйича 21 млрд сўмлик шартнома тузгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “ЎЗМЕДИМПЕКС” МЧЖ “Антиструмин” ёд препаратини етказиб бериш эвазига “Само” МЧЖ билан жами 21 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг расми тарқалди. Ҳужжатга кўра, ССВ таъсисчилигидаги ташкилот калий ёдид 1 мг (0,001 г) №100…

21 ёшга етмаганларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланиши мумкин

Қозоғистонда 21 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятга таяниб “Tengrinews” хабар берди. “Бугун “Халқ саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида парламент депутатлар ташаббуси билан 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги нормани…

“Компромат иши” юзасидан айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди

Бугун, 26-сентябр куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида “Компроматузб” Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Хуршид Далиев (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Сиёвуш Ҳошимов (1983 йилда…

Суд томонидан фуқаронинг ўз вақтида пенсияга чиқишига имконият яратилди

Мамлакатимизда рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлаш, яъни ҳар бир юртдошимизни бахтли қилиш мақсади турганлигини кўриш қийин эмас. Хусусан инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, эмин-эркин яшаб, меҳнат қилишлари учун шарт-шароит ҳамда қулайликлар яратишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси…

Неймар “Ал-Ҳилол”дан кетишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 14 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартнома имзолаган Неймар жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Pulse Sports” хабар берди. Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилиянинг “Сантос” жамоасига кўчиб ўтмоқчи.  Неймар…

Курскда дрон ҳужуми туфайли еттита аҳоли пункти зарар кўрди

Украина Қуролли кучларига қарашли учувчисиз самолёт Россиянинг Курск вилоятидаги электр подстанциясига портловчи мосламани ташлаб юборди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида еттита аҳоли пункти электр таъминотидан узилиб қолган. “Воқеа эрталаб…

Украина Россиянинг нуфузли қўмондони йўқ қилинганини билдирди

Россия Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Соколов жорий йилнинг 22 сентябрь куни флот штаб-квартирасига берилган зарба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина ҳарбий идораси хабар берди. “Россия Қора денгиз флоти штаб-квартираси мағлубиятга учрагач, 34 зобит, шу жумладан Россия Қора денгиз…

Чилонзорда кесилган дарахтлар қасддан қуритилгани аниқланди

Аввалроқ пойтахтнинг Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар ёппасига кесилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти Тошкент…