СПОРТ

Неймар “Ал-Ҳилол”дан кетишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг 14 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартнома имзолаган Неймар жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Pulse Sports” хабар берди.

Маълум қилинишича, бразилиялик футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилиянинг “Сантос” жамоасига кўчиб ўтмоқчи. 

Неймар “Ал-Ҳилол” аъзосига айлангач, кўплаб оммавий ахборот воситалари 31 ёшли футболчи саудияликлар билан тўрт йиллик шартнома имзолагани ҳақида ёза бошлади. Бироқ бразилиялик журналист Адемир Квинтино клуб ва футболчи ўртасидаги келишув фақат икки мавсумга мўлжалланганини даъво қилмоқда.

“У фақат 2025 йилга қадар Саудияда ўйнайди, 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан эса ўзининг болалик клуби – “Сантос”га қайтади”, дейди Квинтино.

Унга кўра, Неймар “Сантос” жамоаси раҳбариятига шахсан мурожаат қилиб, Жаҳон чемпионатига бир йил қолганида уни жамоага қўшиб олишини сўраган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan