Kun: 06.09.2023

Reuters: Блинкен Киевда Украина учун 1 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини эълон қилади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга икки кунлик ташрифи давомида Украинага қиймати 1 миллиард доллардан ошиқ янги ёрдам пакетини эълон қилиши мумкин, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Давлат департаментининг юқори мартабали мулозимига таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, Блинкен Киевга ташрифи давомида…

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украинанинг янги мудофаа вазири бўлди

Рустем Умеров Украинанинг янги мудофаа вазири этиб тайиланди. Унинг тайинланиши учун Олий Раданинг 338 депутати овоз берди. Украинанинг янги мудофаа вазири Рустем Умеров 1982 йилнинг 19 апрелида Самарқанд вилояти Булунғур туманида қрим татар оиласида туғилган. Отаси Энвер Умеров муҳандис-технолог, онаси Марям…

Самарқандда 7-8 сентябрь кунлари айрим йўллар транспорт ҳаракатланиши учун вақти-вақти билан ёпилади

Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг баъзи йўллари транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун вақти-вақти билан ёпилади Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати…

Греция Акрополга ташриф буюришни чеклайди

Греция ҳукумати мамлакатнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланган Афина Акрополига ташрифлар сонига чекловлар жорий қилмоқда, деб хабар бермоқда CNN. Ташрифлар сони кунига 20 000 тагача чекланади. Шу билан бирга, брон қилиш сайти давоматни кузатиб боради ва соатлик слот тизимини…

“Шу талабалар Иноятов ва Абдураҳмоновни даволаши керак”. Тиббиёт йўналишида супер-контракт сақлаб қолинди

Жорий ўқув йилида ҳам тиббиёт йўналишига супер-контракт асосида талабалар қабул қилинадиган бўлди. Аммо аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт соҳасидан супер-контрактни олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф киритилганини маълум қилганди.  Кеча, 5 сентябрда Олий таълим вазирлиги 2023-2024 ўқув йили учун…

Энди лифтлар мажбуран диспетчерлик хизматига уланади

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокама қўйди. Ушбу қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойланди. Унга кўра, давлат стандартлари…

Новак Жокович теннис бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Дунёнинг 2-ракеткаси, сербиялик Новак Жокович 47-марта “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финалига чиқди. Бу ҳақда  “Sports” хабар берди. Жокович спортдаги фаолиятини якунлаган швейцариялик Рожер Федерерни ортда қолдириб, якка тартибда пешқадам бўлди. Нью-Йоркдаги АҚШ очиқ чемпионатида сербиялик теннисчи чорак финалда…

Ўзбекистонда пахта нархини тушириш таклиф қилинди

Ўзбекистондаги пахта-тўқимачилик кластерлари пахта ҳосилининг нархини камайтириш таклифини ўртага ташламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.  Унга кўра, ўтган йили пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлган. Бунинг оқибатида кластерлар 6…

Олий Суд томонидан таъқиқланган диний материалларни тарқатиб келган шахсга нисбатан тегишли жазо тайинланди

1994 йил туғилган, Бандихон туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланмаган, А.Н. 2019 йил май ойидан бошлаб моддий даромад орттириш мақсадида Россия Федерациясининг Санк-Петербург вилоятида ишлаши давомида интернетнинг “You tube” видеохостинги ва “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали турли диний-экстремистик оқим аъзоларининг, шунингдек “Тавҳид…

Вьетнамда Миллий байрамни нишонлаш чоғида 76 киши ҳалок бўлди

Вьетнам Миллий кунини нишонлашнинг тўрт куни давомида мамлакатда 125 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада 76 киши ҳалок бўлди, яна 95 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги. Бу ҳақда душанба куни йўл ҳаракати полицияси маълум қилди. Унинг сўзларига…