Kun: 28.09.2023

Пашинян Қорабоғда арманлар илдизи билан йўқ қилинаётганини иддао қилди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян яқин кунларда (тугатилган) Тоғли Қорабоғда бирорта ҳам арман аҳолиси қолмайди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у ҳукумат йиғилишида маълум қилди.  “Таҳлил шуни кўрсатадики, яқин кунларда Тоғли Қорабоғда бирорта ҳам арман қолмайди. Бу бевосита этник тозалаш ва…

Афғони дунёдаги энг барқарор валютага айланди – “Insider”

Учинчи чоракдаги энг яхши кўрсаткичлар рублга нисбатан кўтарилган АҚШ долларига эмас, балки  Афғонистоннинг афғонисига тегишли. “Толибон” назорати остидаги валюта 1 июлдан бери АҚШ долларига нисбатан 9 фоизга ўсган. Бу ҳақда “Business insider” нашри хабар берди. Унга кўра, Афғонистондаги инқирозли вазиятга қарамай,…

Ўзбекистон Президенти Германияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда.  Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини…

28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди

АҚШда 28 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди. Бу ҳақда CBS News xaбар берди. Маълум бўлишича, 1996 йилда Херардо Кабаниллас тўхтаб турган машинага ҳужум қилганлик ва икки нафар аёлни зўрлаганликда айбланган.                  …

Сергелидаги фожиада вафот этган бола ҳақида дастлабки маълумотлар аниқланди

Аввалроқ, пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида содир бўлган портлашда 17 яшар бола қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ манбаси берган маълумотларга кўра, у тумандаги 305-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Аброрхўжа Аббосхўжаев бўлган.  Бола портлаш содир бўлган вақтда ўз уйида, хонанинг деразага яқин…

Компенсация пули ундириб берилади

“Youtube” интернет ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Олимжон Тўхтаназаров ўзининг каналида Сурхондарё вилояти шўрчи туманида яшовчи тадбиркорлар МИБдан ўзларига тегишли компенсация пулларини 5 йилдан бери ололмаётганликлари юзасидан видеомурожаат йўллаган. Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси расмий муносабат билдирди. Аниқланишича,…

Сергелидаги ҳолат бўйича фармойиш қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Сергелида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди. Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари А.Ж.Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссия…

29 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво…

Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги 2 та “заправка” 2 млрд 319 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан: Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида фаолият юритиб келаётган “К.Г.О.” МЧЖга қарашли…

Тоғли Қорабоғ “раҳбари” тан олинмаган республикани тугатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди

Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан тугатилади. Тан олинмаган республика президенти Самвел Шаҳраманян тегишли фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Meduza. “2024 йил 1 январгача унинг идоравий бўйсунишидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Тоғли Қорабоғ республикаси (Артсах) ўз фаолиятини…