СПОРТ

Муҳсин Ҳисомиддинов уч карра Осиё ўйинлари ғолиби бўлди

Айни кунларда Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бугундан Кураш баҳслари старт олди.

Ўзбекистон курашчилари ҳақиқий полвонлар юртидан эканликларини намойиш этишиб, биринчи кун баҳсларининг ўзида 3 та олтин, 1 та кумуш медални ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Жумладан, эркаклар ўртасида +90 кг вазн тоифаси финал баҳсида юртимиз шарафини сурхондарёлик полвон, кураш бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, қитъа ва жаҳон чемпиони Муҳсин Ҳисомиддинов муносиб ҳимоя қилиб, Осиё ўйинларида учинчи бор чемпионликни қўлга киритди.

Полвонимиз финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу делегациямиз учун мазкур Осиё ўйинларидаги ўнинчи олтин медал.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan