Ҳарбий тадбирлар

Бойсунда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда Бойсунда кенг қамровли фестивал ўтказилди.

Бойсун тумани Дуоба маҳалласи бўйлаб ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида ҳарбий саф юриши ташкил этилгани тоғли ҳудуд аҳолисига ўзгача шукуҳ бағишлади. Фестивалда сўз олган вилоят ҳокими ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари ёшларга ўз олдиларига қўйилган марралари сари дадил боришлари ҳамда кўпроқ китоб ўқиб, бирор мутахассисликни эгаллашлари лозимлигини таъкидлади.

Хайраобод гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан ёйилган ўқув нуқталарида ёшлар қурол-аслаҳа ва анжомлар намойиши билан танишиб, қимматли маълумотларга эга бўлди. Ҳарбий оркестр жамоалари ҳамда таниқли санъаткорлар Ватанга муҳаббатни тараннум эттирувчи куй-қўшиқлари эса барчанинг кўнглига байрамона кайфият улашди.

Тадбир давомида ймймтаълим мактаб ўқувчи ёшларига ҳарбийлар томонидан Чақирувга қадар таёргарлик синфи таъмирдан чиқарилиб ўқув моддйи базаси фойдаланишга топширилди.

ИИИ даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan