ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАР

Ота-оналик ҳуқуқи масъулият ва мажбуриятдир

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ 1 минг 865 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вояга етмаган фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент тўловлари олдиндан тўлаб берилганлиги, оила вакилларининг ўзаро ярашганликлари  ва бошқа сабаблар билан  250 дан ортиқ ижро ҳужжатлари иш юритувдан тамомланди.

Бюронинг туман бўлими томонидан амалга оширилаётган тадбирлар натижасига кўра, жорий йил 6 ойида 2 млрд. 493 млн. сўм алимент пуллари ундирувчилар номига очилган банк пластик карталари орқали тўланиши таъминланди.

Шунингдек, алимент тўловларидан бўйин товлаган 20 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судлар томонидан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, ушбу қўлланилган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармаган 4 нафар қарздорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Куни кеча, жиноят ишлари бўйича туман суди биносида шу каби алимент тўловларидан бўйин товлаган 2 нафар қарздор оталарнинг иши кўриб чиқилди.

Туманда яшовчи С.Абдуллаев турмуш ўртоғи билан айрим сабаблар билан ажрашгандан сўнг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун  суд буйруғи асосида 2013 йил апрель ойидан бошлаб алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлса-да бироқ, мажбуриятини унутган ота жами 18 миллион 640 минг сўм алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Худди шунингдек, туманда яшовчи қарздор ота М.Рўзиев ҳам бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами 54 миллион 444 минг сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Судда тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилди ва қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

Сухроб Қурбонов, Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan