
2024 йил январь-май ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 65 767 та юридик шахс томонидан 15,8 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 6,4 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.

Уларнинг товар айланмаси 64,3 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 541,3 млрд сўмдан ошган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
— ҚҚС – 1,8 трн сўм;
— акциз солиғи – 1,7 трлн сўм;
— ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 948,1 млрд сўм;
— фойда солиғи – 444,1 млрд сўм;
— ижтимоий солиқ – 372,8 млрд сўм;
— ЖШОДС – 372,8 млрд сўм;
— мол-мулк солиғи – 226,2 млрд сўм;
— бошқа солиқлар – 461,8 млрд сўм.