
Ижтимоий тармоқларда “Водий вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилади” мазмунида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.
«Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз ва фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликларини сўраймиз.
Республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШлари фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этади.
Ўз навбатида, ижтимоий тармоқ вакилларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз», – дейилади хабарда.