ЎЗБЕКИСТОН

1 000 та 2 сотихлик иссиқхоналарнинг 95 фоизи ҳозирда яроқсиз ҳолатда

Ҳисоб палатаси ўрганишича, Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудида 2020 йилда ташкил этилган 1 000 та 2 сотихлик иссиқхоналарнинг 95 фоизи ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб, улардан фойдаланилмайди.

Ваҳоланки, 2020 йилда эълон қилинган расмий хабарда таъкидланишича, «Голден Натс Наманган» агро томорқа хизмати” МЧЖ Баланд адир даштликларида узоқ йиллар давомида фойдаланилмаган 36 гектар майдонда ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона қурмоқда.

Умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳага Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 6,7 миллиард сўм субсидия маблағи ва тижорат банкларининг 6,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредити йўналтирилиши кўзда тутилган.

Ҳозирга қадар 800 иссиқхона фойдаланишга топширилди. Уларда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш мумкин. Яна бир ойдан сўнг қолган 200 иссиқхона ҳам тайёр бўлади”.

Аммо давлат олий молиявий назоратчисининг ўрганишича, бугун мазкур иссиқхоналар ҳеч қанақа наф келтирмаяпти, деб ёзади «davletovuz» телеграм каналида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan