ЎЗБЕКИСТОН

Ҳаво ҳам бойликми?

Ўтган асрнинг ўрталарида атмосфера ҳавоси таркибида ис гази миқдори 280 ppm (бошқача айтганда, ҳавонинг 0.028%и) бўлган бўлса, ҳозир бу миқдор 422 ppm га етди. Бу эса Сизу бизга айни глобал иқлим ўзгариш даврини тақдим этмоқда. Прогнозлар эса хавотирли, келгусида ҳаво таркиби янада ифлос бўлиб борилаверади.

Антропоген таъсир натижасида ҳавони ифлослаш ҳаво ресурсини ер, тупроқ, сув сингари бойлик даражасидаги қиммат ресурсларга тенглаштиришга олиб келади. Йилдан йилга тоза ҳаво мавжуд ҳудудлар майдони камайиб бормоқда. БМТ маълумотига кўра, дунё аҳолисининг 91 % и ифлос ҳаводан нафас олади.

Одамлардаги юрак-қон томир касалликларининг 25 фоизи, ўпка касалликлари ва ўпка саратонининг 43 фоизи айнан ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида келиб чиқмоқда.

Ўзгидромет бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов бойлик даражасидаги ҳаво неъматини қомусимизнинг 55 моддасига ўзгартириш киритиш орқали муҳофазаланиши лозим бўлган меъёрий нормани киритишни таклиф этди. Ва унинг таклифи инобатга олинмоқда.

Бош қомусимизнинг 55 моддаси «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир» деб номланган. Унда айнан атмосфера ҳавоси умуммиллий бойлик сифатида эътироф этилмаганди.

Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасида эндиликда бу инобатга олинмоқда. Унда шундай ёзиляпти:

Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат мулкида бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan