ХАБАРЛАР

ИНСОННИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВЛАТНИНГ ОЛИЙ МАҚСАДИДИР

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига фуқаро Тохир ҳайитов (исм-фамилия ўзгартирилган) томонидан йўлланган ариза ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига асосан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига аризачи Тохир Хайитов ариза билан мурожаат қилиб, унда Ангор туманидаги собиқ «Занг» жамоа хўжалигида 1968, 1969, 1971, 1975 ва 1976 йилларда иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларда фамилияси ва исми хато ёзилиб кетилганлиги сабабли тегишли фактни белгилаб беришни сўраган.

Аниқланишича, Ангор туманидаги собиқ «Занг» жамоа хўжалигида 1968, 1969, 1971, 1975 ва 1976 йиллардаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларда ишчи вазифасида ишлаб келган ва исм-фамилияси «Тухтаев Холмўмин» деб хато ёзилиб кетилганлиги аниқланди.

Шунга асосан аризачи Тохир Хайитов суд мажлисида ушбу хато ёзилган исм-фамилия сабабли ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида суддан ўзига тегишли фактни белгилашни сўради.
Суд, иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва гувоҳ кўрсатмалари, аризачининг аризада келтирган важлари асосли эканлиги ўз тасдиғини топиб, аризани қаноатлантирди.

Бинобарин, Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

Шу боисдан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсад эканлигини эътиборга олиниб, суд томонидан фуқаро Тохир Хайитовнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Зариф Хўжамуротов, Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро суди раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan