ХАБАРЛАР

Путин бош КХШТ давлатлари Ғалабанинг 80 йиллигини катта тантана қилмоқчи

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини муносиб нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик кенгашида маълум қилди. 

“Барчамиз, ишонаманки, 2025 йилда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўрамиз. Келгуси йил, 2024 йилда Беларусь озод қилинганининг 80 йиллиги ва Ленинград қамали олиб ташланганининг 80 йиллиги нишонланади”, дейди Россия давлати раҳбари.

Унинг қайд этишича, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг биргаликдаги фаолияти давлатлар ва халқлар бирлигига хизмат қилмоқда. 

“КХШТ доирасидаги қўшма фаолият давлатларимиз ва халқларимиз бирлигига, умумий тарихимиз ва ютуқларимиз хотирасини сақлашга хизмат қилиши жуда муҳим”, дейди Россия Президенти. 

Путин ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ҳам кенгайиб бораётганини урғулади.  

“Россия ташаббуси билан тузилган КХШТнинг давлатлараро ҳарбий-иқтисодий комиссияси бунда фаол иштирок этмоқда”, дея қўшимча қилди Россия раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan