ХАБАРЛАР

Тошкентда тунда уйга бостириб кирадиган ўғрилар пайдо бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўғрилар пайдо бўлганлиги, улар аҳоли ухлаётган вақтда хонадонларни эшигини очишаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий маълумот берди. 

Унга кўра, ушбу хабарда кўрсатилган ҳолатлар муқаддам ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳудудлардаги видеокамераларда қайд қилинган ёзувлар, улардаги шахсларни аниқлаган ҳолда ўрганилган.

Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқда бу борада эълон қилинган хабарлар ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, бош прокуратура ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳар хил ҳақиқатга тўғри келмайдиган фейк хабарларни тарқатмасликларини сўрамоқда. 

Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan