
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди. Сенат раиси сафар доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Мажлис раиси Ерлан Кошанов ҳамда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, парламентлараро ҳамкорлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Танзила Норбоеванинг Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юксак баҳолаб, 2-даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.